тафсири ҳадис ҳисобланмайди. Чунки саҳобалар кўпинча Қуръон тафсирида ижтиҳод қилишиб, ихтилофда бўлганлар. Уларнинг кўпчилиги аҳли китоблардан исроилиётларни ривоят қилганлар. Шунинг учун уларнинг тафсирлари марфуъ дейилишидан ташқари ҳадис ҳисобланмайди.
Оҳод хабарнинг қисмлариОҳод хабарнинг ғариб, азиз ва машҳур деган уч тури бор. Бу уч тур марфуъ, мавқуф, мақтуъ бўлишидан қатъий назар, уни қабул қилиш ва қабул қилмаслик жиҳатидан ҳадис аҳли уч қисмга ажратганлар: саҳиҳ, ҳасан ва заиф. Уларнинг баёни қуйидагича: 1. Саҳиҳ: Саҳиҳ хабар деб санади зобит, одил шахсдан то охирига қадар зобит одил шахсдан нақл қилинган ҳадисга айтилади, у шозз ҳам иллатли ҳам бўлмайди. Бошқача айтганда, унинг санади зобит, одил шахсдан нақл қилиниб, то Расулуллоҳ с.а.в.га қадар ёки саҳобага ёки тобеинга етиб боради. «Зобит одил шахсдан зобит одил шахсга» деган сўзимиздан мақсад мурсал, мунқатеъ ёки муъзал хабарларига тушиб қолмаслик учундир. Чунки бу мурсал, мунқатеъ, муъзал саҳиҳ хабардан бўлмайди. Мурсал, бу тобеин Расулуллоҳ с.а.в.дан саҳобанинг номи зикр этилмасдан ривоят қилган хабардир. мунқатеъ эса, бир ўринда ёки бир неча ўринда ривоят қилувчиларнинг биттаси тушиб қолганини англатади. Муъзал эса бир ўринда ёки бир неча ўринда икки киши ёки ундан кўпроқ киши тушиб қолган хабардир. Мурсал, мунқатеъ ва муъзалнинг барчаси санади боғланмагани учун саҳиҳликдан чиққан. «Шозз бўлмайди» деган сўз эса, ишончли кимсанинг ўзидан ишончлироқ кишига зид ривоят қилишдан эҳтиёт бўлиш учун айтилган. «Иллатли бўлмайди» деган сўз иллатлангандан сақланиш учун айтилган. Иллат ҳадисни қораловчи ёки уни рад қилишга таъсир ўтказувчи ишдан иборат бўлиб, танқидчилар ҳадиснинг йўлларини жамлаётган ва тафтиш қилаётган вақтда кўринади. Масалан, ривоят қилувчининг санади боғланганида жамоа уни тўхтатиб қўяди. «Одил ривоятчи нақли» деган сўздан эса нақл қилувчининг кимлиги ноаниқлиги ёки заиф деб
223-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260
|